Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Мол эгалари бўлган шахсларнинг ҳиссадор бўлишга бевосита рози бўлишлари ва ширкат ишини бошқарадиган бошқарув кенгашини ҳам ўзлари сайлашлари ширкатда тан борлигига далил бўлмайди. Чунки улар ўзлари шерик бўлишга эмас, молни шерик қилишга келишадилар. Демак, одам эмас, мол шерикдир. Бошқарув мажлисини сайлашларига келсак, бунинг маъноси уларнинг шундай қилишга ваколатлари бор, дегани эмас. Чунки ваколат ҳам молникидир. Шу далил биланки, ҳиссадор қанча молга эга бўлса, ўшанча овозга ҳам эга бўлади. Масалан, битта акцияси бор одам бир овозга, яъни бир ваколатга, мингта акцияси бор одам эса минг овозга, яъни мингта ваколатга эгадир. Демак, ваколат шахсники эмас, молникидир. Бу нарса тан элементининг йўқлигини, унинг фақат мол элементидан иборат эканлигини кўрсатади.


Шундай қилиб, ҳиссадорлик ширкатининг таърифи унда Исломдаги ширкат тузилиши учун лозим бўлган шартлар етарли эмаслигини кўрсатиб турибди. Биринчидан, унда икки ёки ундан ортиқ шахс ўртасида келишув эмас, якка шахснинг хоҳиш-иродаси билан бир тарафлама бўйинга мажбурият олиш бўляпти. Иккинчидан, иш қилишга келишилмаяпти, мол бериш мажбурияти олиняпти, холос. Учинчидан, ширкатда шахс сифатида бевосита тасарруф этувчи тан йўқ, фақатгина молнинг ўзи бор. Шу эътиборлар билан ҳиссадорлик ширкати битими шаръан ботилдир. Ширкатнинг ўзи ҳам ботил, чунки уни тузилган, деб бўлмайди, у Исломдаги ширкат таърифига тўғри келмайди.


2. Ширкат молни тасарруф қилиш бўйича тузилган битимдир. Шу йўл билан молни кўпайтириш мулкни кўпайтиришдир. Мулкни кўпайтириш эса шаръий тасарруфларнинг биридир. Шаръий тасарруфларнинг ҳаммаси лафзий (сўз билан бўладиган) тасарруфлар бўлиб, мол тарафидан эмас, шахс тарафидан содир бўлади. Демак, мулкни ўстириш мол тарафидан эмас, балки тасарруф эгаси, яъни шахс томонидан бўлиши шарт. Ҳиссадорлик ширкатида эса тасарруф ҳуқуқига эга бўлган шахсдан айри ҳолда мол ўзидан-ўзи кўпаяди. Негаки у тўпланиб, тасарруф кучига эга бўлиб олган моллар мажмуасидир. Шунинг учун ширкат юридик шахс ҳисобланиб, савдо-сотиқ, ишлаб чиқариш, шикоят қилиш каби барча қонуний тасарруфлар ҳуқуқига эгадир. Шериклар эса ҳеч қандай тасарруфга эга эмаслар. Исломдаги ширкатда эса 

 

21-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143